Ишга кириш учун пул бериш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, акамни ишга киргазиш эвазига ўша ташкилот рахбарларигача пул бериш керак экан. Бу порахўрлик эмасми, гунохкор бўлмаймизми? Бермасак ишга олмас экан. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Пора бўлмасдан нима бўлиши мумкин? Шу каби ишларга чора кўрувчи ваколатли органларга мурожаат қилинглар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:41 | Савол-жавоблар | 122 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar