Қуръондан дарс бериб пул олса

Ассалому алайкум! Эр-хотин Ақшга ишга келишган. Фарзандлари Ўзбекистонда. Аёл киши нонвойликда ишлайдилар. Қуръондан тажвидни биладилар. Нонвойликка ишга бормасдан Қуръондан, тажвиддан дарс бериб ўша ўргатган дарсларига пул олсалар бўладими? Чет элда ижара пули бор, харажатлари кўп. Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Таълим учун пул олиш жоиз. Қуръон ўқиб, савобини бағишлагани учун пул олиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:49 | Савол-жавоблар | 142 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar