Оятал Курсий ҳақида

Ассалому алайкум! Оятал Курсида "Лаху ма фи ссамавати ваъ ма фил ард." оятидаги охирги "ард" жумласи бази манбаларда "арз" дейилган. Қайси жумла тўғри келтирилган шу хақда батафсил малумот берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У ҳарфни бирорта тилда ҳам ўхшаши йўқ. Шунинг учун бирор мутахассис тажвидни яхши биладиган қоридан талаффузини ўрганиб олинг. “Д” ҳам “З” ҳам тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:51 | Савол-жавоблар | 146 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar