Намозда бош кийим кийганда

Ассалому алайкум! Устозлар биринчи марта сизга савол берябман хатолик бўлса олдиндан узур сўрайман. Баъзан совуқлиги учун намозда бош кийим кийиб ўқийман. Саволим шуки сажда вақти пешона ерга тегиши керакми ёки пешонани бош кийиб ёпиб турган ҳолда сажда қилса бўлаверадими? Яъни ҳаво совуқ бўлгани учун бош кийимимни қош устигача ёпаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Пешона очиқ бўлсин. Бошидаги бош кийимга сажда қилинса, макруҳлик билан адо бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:10 | Савол-жавоблар | 148 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar