Жиноятига жазо олган охиратда яна жазоланадими?

Ассалому алайкум! Устозлар, мен бирнеча йил олдин қилган жиноятим учун жазоланиб чиққанман. Лекин умрим тугаб ўлганимдан кейин у дунёда ўша қилган жиноятим учун яна жазоланаманми? Жовоб учун раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Банданинг ҳаққи бўлса, яъни бировни молини олган бўлсангиз ёки жонига зарар етказган бўлсангиз уларни розилигини олишингиз шарт. Жазоланганлигингиз билан ҳаққлари соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:13 | Савол-жавоблар | 139 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar