Опа укалар орасида қарз

Ассалому алайкум! Биз оилада 3 фарзандмиз, учаламиз хам оилалимиз, жуда кўп бир биримиздан пул олиб турамиз ва кўп холларда бу пул қайтарилмайди. Шунчаки унутиб юборамиз, қайтарганимизда хам бир биримиздан олмаймиз, розиман деб қўямиз ёки умуман унутилади бу пулларни турмуш ўртоқларимизга билдирмаган холда ўз пулимиздан берамиз, айтингчи бу хам қарзми? Умуман, опа укалар хам бир бирларидан қарз бўлишадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Беришдаги ниятингизга боғлиқ. Албатта инсон бирор ниятни қилган бўлади. Ёки ҳадя ёки садақа ёки қарз деб. Ҳукм ҳам шунга қараб бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:34 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar