Сутдан чиқариш

Ассалому алайкум! Фарзандим 1 ёшу 3 ойлик. Деярли қўшимча ва қозон овқатлар емай, фақат эмади. Ўзим жуда ҳам озиб, ҳолсизланиб кетганман. Уйдагилар ва турмуш ўртоғим эмизишдан чиқар дейишмоқда. Лекин, мен 1 ёшу 10 ойликгача эмизишим кераклигини биламан. Агар шу мудддатгача эмизмасдан вахтлиро чиқарсам гуноҳ эмасми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом!  Жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:36 | Савол-жавоблар | 175 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar