Эҳтилом ҳолати

Ассалому алайкум! Баъзи холатларда эхтилом холатида бўлиб қоламиз, аммо ғусл қилишга имкон топа олмай қоламиз. Лекин эркак киши хар қандай холатда намозини ўқиш фарз-ку? Намоз вақти бўлиб қолганда ғусл қилолмаган холатда намозни тахорат олиб ўқиса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда ҳамма жойда ғуслнинг имкони бор. Кўпчилик бўлсангиз ҳам ётадиган хонангизга бўлса ҳам бир тоғорани олиб кириб бурчакка парда тўсиб орқасида ғусл қилиб, сувини олиб чиқиб ташлаш ҳеч қанақасига уят ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:41 | Савол-жавоблар | 167 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar