Закот берайми ёки машина олайми?

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, динимиз учун килаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Закот масаласида саволим бор эди. Ўтган 2-3 йил давомида закотни адо этиб келар эдим. Бу йил ишлаб топган пулимга машина сотиб олмоқчиман, лекин закот берадиган муддатим келди. Мана шу холатда мошина сотиб олиш учун тўплаган маблағимдан закот тўлайманми? Жавоблариз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аввал закотни бериб кейин машина олинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:08 | Савол-жавоблар | 161 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar