Мусулмон киши мушриклар билан бир жойда яшаса

Ассалому алайкум! Ким мушриклар билан бир жойда турса улар билан бирга яшаса Аллоҳ ва росулининг зиммаси у одамдан соқит бўлибди деган маънода ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бутун дунё уламоларининг фатвосига кўра ҳозирги кунда бошқа дин вакиллари кўп бўлган юртларда яшаш жоиз деб фатво беришган. Фақат динини сақлаш шарт билан. Чунки муҳитни бола тарбиясига таъсири кучли бўлади. Араб мамлакатларининг фарзандлари шуни натижасида қандай аҳволга келганлари ҳаммага маълум. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:09 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar