Хатна қилдириш

Ассалому алайкум! Ўғил болани суннат қилдириш шартми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу Ислом шиорларидан бўлиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам тарк қилинмайди. Балоғатга етган инсоннинг авратига қараш жоиз эмас. Шундай бўлсада фуқаҳоларимиз “Янги иймон келтирганлар хатнани кўтара олса хатна қилдириши керак” деганлар. “Бадоеъ санаоеъ”да: “Киши эркак кишини хатна қилиш учун авратига қараши ва уни даволаши жоиз” дейилган. “Фатавои Қозихон”да: “Хатна қилувчи хатна қилаётган вақтда хатна қилинувчининг фаржига қараши жоиз” дейилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:47 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar