Ўғил бола укам билан намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Ёшим 14да. Укамга опаси сифатида намоздаги сура ва дуоларни ёдлашини айтган эдим ёдлади. Ёши 11да, энди намоз ўқиш тартибларини ўргатяпман. Ин ша Аллаҳ ўқишни бошласа уни ёнимга олиб бир қаторда ўқисак бир биримизни намозимиз дуруст бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизга иқтидо қилмаса дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:15 | Савол-жавоблар | 155 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar