Ҳомиладорликдаги ҳолати

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёлни ҳомиладорлик вақтида неча ойлигидан сўнг жинсий яқинлик қилиш мумкин эмас? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Туққанидан кейин. Чунки у вақтда нифос кўрган бўлади. Унгача тиббиёт нуқтаи назаридан кўпроқ яқинлик қилиш болани шаклланиши ва туғилишига фойдали бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида ҳомиладор аёлга яқинлик қилишни эканга сув қуйиш деб таъбир берганлар. Жисмоний қийинчилик бўлса бошқа гап. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:19 | Савол-жавоблар | 136 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar