Таомни безатишда одам юзини ясаш

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, касбим ошпаз бўлгани учун таомни безатишда баъзан юз тузулишга ўхшатиб тайёрлашга мажбур бўламиз. Шу ишимиз халолми? Илтимос масалани кенгрок ёритиб берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. عَنْ مُسْلِمٍ قَالَ: كُنَّا مَعَ مَسْرُوقٍ فِي دَارِ يَسَارِ بْنِ نُمَيْرٍ، فَرَأَى فِي صُفَّتِهِ تَمَاثِيلَ فَقَالَ: سَمِعْتُ عَبْدَ اللهِ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَذَابًا عِنْدَ اللهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ الْمُصَوِّرُونَ Муслимдан ривоят қилинади:
«Масруқ билан бирга Ясор ибн Нумайрнинг уйида эдик. (Масруқ Ясорнинг) бостирмасидаги суратларни кўриб, деди: «Абдуллоҳнинг шундай деганини эшитдим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг қаттиқ азобда бўладиган одамлар мусаввирлардир», деяётганларини эшитганман». أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَخْبَرَهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الَّذِينَ يَصْنَعُونَ هَذِهِ الصُّوَرَ يُعَذَّبُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُقَالُ لَهُمْ أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо хабар қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳайкалларни ясайдиганлар қиёмат куни азобланадилар. Уларга: «Яратган нарсаларингизга жон киритинг!» дейилади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:30 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar