Оламдан ўтган одамнинг кўмишни тўлиқ тартиби

Ассалому алайкум! Июл ойининг бошида бир дўстимизни дачада ўлдириб кетишди. Орадан 3 кун ўтиб ўша дача хонасидан тўлиқ салафанга ўралган холатда топишди ва моргга олиб боришди. У ерда 1 кун туриб морг эскпертизаси салафанида олиб келишди ва морг салафани устидан оқ сурп ўраб кўмишди. Биламизки салафан ер тагида чиримайди. Қабр ичига сурпни очиб, морг салафанини эса очилмай тўлиқ ўралган холатда кўмилди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аслида салафанни очиб жасад чиримаган бўлса устидан сув қуйид ювиш керак ва жаноза ўқиш керак эди. Мабодо ғусл қилдирилмасдан кўмиб қўйилса чиримаганлиги ғолиби гумон бўлса, қабрининг устидан жаноза ўқилади. Чириган бўлса жаноза ҳам ўқилмайди. Ғусл қилдирилмасдан ўқилган жаноза ҳам эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:32 | Савол-жавоблар | 148 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar