Таҳоратда қўлдаги краскани кетказиш

Ассалому алайкум! Мен ишхонамда қора краска чиқараман, хамаёғим қора бўлиб кетади. Токи 2 3 марта совунлаб ювмагунимча кетмиди. Тоза кийим хам киёлмиман, манна шу холатда қандай пешинни ўқисам бўлади? Аср пайтигача ишлиман ҳадеп ювиниб намоз ўқишга хўжайин қўймиди, хулас вақт етмиди. Нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Агар краска лакли бўлиб баданга сув ўтказмаса ўчириб ювишга мажбурсиз. Чорасини топинг, намозга узр йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:35 | Савол-жавоблар | 152 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar