Касал бўлиб ётган одамнинг намози

Ассалому алайкум! Динимиз енгиллик дини бўлиб, касал бўлб ётиб қолган одам қандай намоз ўқисин? Тахорат олишда фақат юз қўлини юволади, ётган жойида, бош тарафи қиблага қарамаган. Илтимос маслаҳат беринглар. Касаллиги: оёғи операция бўлиб сон суяги ичига штив қўйилган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бирор одам таҳорат қилидриб қўйса таҳоратли бўлади. Ётган жойида қиблага юзлантириб қўйилиши шарт шу ҳолда ётиб намоз ўқийверади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:36 | Савол-жавоблар | 178 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar