Эмикдош қариндошлар мулоқоти

Ассалому алайкум! Мен холамнинг(онамнинг опалари) сутларини ичганман. Холамнинг 2 қизлари бор. Мен шу қариндошларим билан гаплашиб ёки қучоқлаб ололаманми ёки манга харомми? Уйланиш ёки яқин алоқада бўлиш хаёлимга келмайди. Биз опа-ука-сингил бўлиб ўсганмиз. Агар харом бўлмаса, сутли опа-ука-сингил бўлганимиз учунми, ёки яқин қариндошларга хам қучоқлашиб кўришиш мумкинми? Масалан бошқа қариндошлар билан шундай кўриша оламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизга опа-сингил ҳисобланади, ўртада никоҳларингиз жоиз эмас. Қучоклашиш фитнага олиб бориб қўяди. Шуни эътибори билан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:47 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar