Болага неча ёшидан таълим берилади?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ бизга иккита ўғил фарзанд берди. Ката ўғлим хозирда беш ярим ёшда, иккинчиси икки ярим ёшда катта ўғлимиз уч ёшлигида уни илм олишга қизиқтиришни бошладик. Хозирда у илм олишга қизиқади, яна уни хозирдан катта бўлса ким бўлиши ва нима қилишни режа тузган. Буни кўриб жуда қувонганимдан мақтаниб бир танишимга айтдим. У танишим хато қилибсиз сиз билмайсизми ҳадисда фарзандга 4 йилу 4 ой 4 кунлигида илм беринглар дейилган деди. Саволим шуки танишимни айтган хадиси борми? Сабаби Аллоҳни мадади билан иккинчи фарзандимизни илм олишга қизиқтиришни бошламоқчи эдик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ҳар бир боланинг ҳолати ўзиг хос бўлади. Танишингиз ҳадис деб айтган гап йўқ. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга туҳмат қилибди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:00 | Савол-жавоблар | 147 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar