Маййт ювувчининг хизмати ҳақи олиши

Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз маййт ювувчи хизмати учун ҳақ олиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Жумҳур уламолар айтадилар: “Ғассол маййитни ювгани учун ҳақ олса жоиз, бу улуш маййитнинг қолдирган молидан олиб берилади. Лекин ҳанафий уламолари: “Ғассол текинга ювиб бермоғи афзал. Агар ювиш учун ўша ерда ундан бошқаси бўлса, ҳақ талаб қилиши мумкин. Бошқа биров бўлмаса, ювиш унга фарзи айнга айлангани учун, ҳақ талаб қилиши мумкин эмас”. Ваҳба Зуҳайлий, «Ал Фиқҳул Исламий ва Адиллатуҳ». Дамашқ, Дорул-Фикр 2007. –Ж. 2, –Б. 1540 1550. Валлоҳу аълам!https://fiqh.uz/maqola/594 

26 Май 2022, 04:04 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar