Форексда савдо қилиш

Ассалому алайкум! Форексда савдо қилиш ҳақидаги барча жавобларингизни ўқиб чиқдим. "Бунда пулни қўл билан ушлаб бўлмагани учун савдо ҳалол бўлмайди" дебсизлар. Бунда электрон пуллар пластик карта билан айнан бир хилку. Пластик билан савдо қилиш ҳалолку. Илтимос жавоб берсангиз, Форексда савдо қилишни жуда ҳам истардим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Дунё уламолари ҳар томонлама ўрганиб чиқишиб, жоиз эмас деб фатво беришган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:28 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar