Кашер гўшти

Ассалому алайкум! Устозлар, мен чет мамлакатларида хусусан айни вақтда Америка Қўшма Штатларида тахсил оламан. Қолган жойларга нисбатан ҳалол гўштга бу ер муаммолироқ, шу боисдан баъзи Мусулмон танишларимиз "Кашер" яъни яҳудийлар гўштини ҳалол гўшт сифатида сотиб оладилар. Шу иш бизга ҳам жоизми? Аллоҳ динимиз ривожи йўлидаги хизматларингизни мукофотласин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Жоиз. Яҳудийлар ҳам “Бисмиллаҳ”ни айтиб сўйишади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:43 | Савол-жавоблар | 141 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar