Университетдан орқали сафар

Ассалому алайкум! Бир танишим илтимоси билан савол беряпман. Қиз бола университетда ўқийди. Университетида грант ютгани учун устози(аёл киши) бошчилигида бир нечта қизлар 1 ёки 3 ойлик ўқишга бориши жоизми? Гуруҳда эркак кишилар йўқ фақат аёллар. Чет элга бориш шу қизнинг энг катта орзуси экан. Аллоҳнинг раҳматини тилаб қолувчи ўқувчингиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Маҳрамсиз сафар қилиши жоиз эмас. Шу ҳолат унинг бу дунёдаги имтиҳони. Маҳрами бориб ташлаб, қайтишда олиб келсин.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:44 | Савол-жавоблар | 184 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar