Бошқа мазҳаб вақтида намоз ўқилса

Ассалому алайкум! Устозлар, биз айни дамда мусофир юртдамиз. Биз бу ерда аср намозини муслимпро деган программа орқали намоз вақтларини кўриб ўқирдик. Шунда бизлар адашиб аср намозини бошқа мазхабларнинг жадвали асосида 1 соат олдин ўқиган эканмиз. Энди шунча ўқиган аср намозини қайтадан ўқиймизми? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Қайтадан ўқимайсиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:52 | Савол-жавоблар | 169 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar