Чақалоққа азон айитиш

Ассалому алайкум! Устозлар, янги туғилган чақалоққа агар Россияда туғилган бўлса, ён атрофида илмдан хабари бор инсонлар бўлмаса, телефон орқали қулоғига азон айитса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Телефонда азонни эшитиб, такроран ўша сўзларни бирор одам боланинг ўнг қулоғига айтилади. Чап қулоғига намознинг фарзидан олдин айтиладиган такбир айтилади. Айтувчи эркак ёки аёл бўлишининг ҳам фарқи йўқ.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:08 | Савол-жавоблар | 126 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar