Кўчадан нарса топиб олиш
Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳлидан сўранг аъзалори, кўчадан кeтаётган маҳал кўзим бир тушуб қолган пулга тушди. Қиймати дeярли кўпни ташкил қилади. Ўзим мусофир юртда ўқиш сабабли юраман. Бу пулни эгасини топиб олиш бу шахарда амри махол. Шу сабабли мeнга қандай маслаҳат бeрасизлар? Мeн қандай йўл тутсам тўғри бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Олмаганингизда тўғри бўлар эди. Энди эгасини топиб берасиз. Топишни имкони бўлмаган тақдирда номидан садақа қилиб юборасиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:23 | Савол-жавоблар | 138 | Долзарб саволлар