Қарз ва салом

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қарздор одам қарзи бўла туриб бир иш бошламоқчи бўлса, ёки бошласа, мисол тижоратми ё бошқа. Қарзни тўлаб тугатмагунча иши ўхшамас экан. Шу гап ростми?
2). Одам юз-қўлини ювмасдан бирон бир одамга салом бериб бўлмайди дейишади. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Инсон имкониятида иш юритиши керак. Ақли бўлгани билан маблағи бўлмаса аввало маблағ топишга ҳаракат қилиш керак. Кейин катта ишга қўл уради. 2). Бекор гап. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:07 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar