Узирли киши бўладими?

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, олиб бораётган ишларингизга Аллоҳ мададкор бўлсин. Мени саволим инсон касал бўлса (гаймарит) бурнидан сув келса (йиринг аралаш бўлиши мумкин) тахорати кетадими? Агар кетса бу инсон узрли киши бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Йиринг аралаш сув келиб турса, таҳорати кетади. Бундай инсонда йиринг аралаш сув келиб туриши доимий давом этиб турса, яъни таҳорат олишни бошлаганидан тўрт ракъат намоз ўқигунича вақтда пок туролмаса соҳиби узр ҳисобланади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкдан соҳиби узр ҳақидаги бошқа маълумотларни оласиз. https://fiqh.uz/maqola/586

26 Май 2022, 06:33 | Савол-жавоблар | 133 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar