Адамнинг ўрниларига ошга бориш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, баъзи пайтлари адамни ошга таклиф қилиб кeлишади. Ошга боришга вақтлари йўқ бўлса “мани ўрнимга сан бор” деб мани юборадилар. Шунда мани айтилмаган ошга боришим жоизми? Ахир атилмаган жойга бориш одобданмаску. Шуни адамга тушунтира олмаяпман ёки бориш мумкунми? Илтимос ёрдам бeринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу маҳалладаги одатга боғлиқ. Ўша айтилган жойга айтилган оиладан бирортасининг бориши кифоя қилса, сизни боришингиз айтилмаган жойга бориш ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:37 | Савол-жавоблар | 164 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar