Талабалар турар жойидаги шароит

Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр ахли азолари, Аллоҳ килаётган ишингизни хайрли килсин тунда булғаниш балоғатга етганликни белгиси, аммо бу ҳодиса менда бошланганига 2 йил бўлди. Лекин хеч тўхтамаяпти, шунда қандай йўл тутиш керак? Кейин мен талабалар турар жойида тураман, шундай ҳолат юз берса нима қилишим керак? Бу ерда ғусл қилишга шароит йўқ. Шундай пайтда тахорат қилиб намоз ўқиш жоизми? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу нарса уйлангунча давом этади. Турган хонангизни бурчагини душ кабинка ҳолида қилиб ғусл қилиш ҳеч қандай машаққат туғдирмайди. Ғуслга сабаб бўладиган нарсаларни ҳам камроқ ўйлаш керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:38 | Савол-жавоблар | 152 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar