Жума намозини суннати

Ассалому алайкум!  Устозлар, биламизки жума намозининг 2 ракат фарзидан олдин ва кейин 4 ракатдан намоз ўқилади. Ушбу 4 ракатлик намозларга қандай ният қилинади? Ушбу 4 ракатлик намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракатларида зам сура ўқиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қайси намозни ўқиётган бўлсангиз шундай ният қиласиз. Яъни жуманинг 4 ракъат суннати деб. Ҳамма ракъатида зам сура қилинади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:40 | Савол-жавоблар | 168 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar