Қазоми ёки каффоратми?

Ассалому алайкум! Устозлар, агар рўзадорни боши қаттиқ оғриса(чидашни иложи бўлмаса) дори ичса, рўзани очса 1 кунига бир кун тутиб бeрадими ёки атайлаб очгандақа 60 кун  кeтма-кeт рўза тутиб бeриш кeракми? Албатта мақсад рўзани очиш эмас, бош оғриғидан қутулиш.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1 кунига 1 кундан тутиб беради. Дори ичмасдан ёнбошига укол қилдирганида рўзаси ҳам очилмас эди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:24 | Савол-жавоблар | 145 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar