Рўза масаласи

Ассалому алайкум! 27 ёшдаман 7 йилдан бeри рўза тутмиман. Жигарим ёмонлиги сабабли докторлар оч юриш мумкинмас дейишган. Жигарим яхши ишламиди доим ориқ билан юраман. Олдинги йил роса ҳаракат қилдим, лeкин яна тутомадим. Ман нима қисам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай одам тажриба қилиб кўради. Агар қодир бўлса тутади, қодир бўлмаса қишнинг қисқа кунларида қазосини тутиб беради. Унда ҳам қодир бўлмаса фидясини беради. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:47 | Савол-жавоблар | 145 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar