Қолдирилган пешин намози ҳақида

Ассалому алайкум! Устозлар хўжайним ёшликдан қолдирилган намозлари яъни қазо намозларини ўқишни бошладилар. Сиздан сурамоқчи бўганлари қолдирилган намозларни ўқиётганда  жума куни пешинини қандай адо этадилар? 2 ракат фарзми ёки 4 ракат ўқидилами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тўрт ракъат фарз. Чунки жума ўқимаган кишига пешиннинг фарзини ўқиш вожиб бўлади. Қазоси ҳам шундай. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:48 | Савол-жавоблар | 158 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar