Қолдирилган гўшт масаласи

Ассалому алайкум! Бир одам чет элга чиқиб кетаетганда ўзи билан бирга 30 кг мол гўшти олиб чиқиб кетмоқчи бўлган. Божхона ходимлари томонидан рухсат берилмаганлиги сабабли, гўштни ташлаб кетган. Уни бошқа бир одам олиб кетган ва лабораторияда текширган. Гўшт ҳолати яхши ва тоза. Савол: эгасидан рухсат бўлмаган бу гўштни ейиш ёки бирон кишига бериш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эгасининг розилиги керак. Агар эгасини топишни иложи бўлмаса, муҳтожга бериб юборилади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:30 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar