Сария сўзи ҳақида

Ассалому алайкум!   Минг бор узр вақтингизларни олганим учун. Ҳижрий 3 йил жумодус соний ойи “Зайд ибн Ҳориса  розиялаллоҳу анху сарияси бўлди” деган жумлани ўқиб қолдим. Мана шу жумлани батафсилроқ тушунтириб берсангизлар илтимос. Жавобингиз учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Сарийя” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор мақсадни кўзлаб, бир саҳоба бошчилигида юборган махфий жанговар гуруҳдир, унда жанг бўлганми, бўлмаганми фарқи йўқ. Воқеанинг тафсилоти сийрат китобларида ва siyrat.uz сайтида ҳам баён этилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:06 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar