Намозни ўқимай туриш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёлим 7 ойлик ҳомиладорлиги сабабли қаттиқ оғрик сезябди. Бир хафта муолажа вақтида намозни ўқимай турса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар намозни тик туриб ўқишга қодир бўлмаса, ўтириб ўқиши ҳам мумкин. Агар ўтириб ўқишга ҳам қодир бўлмаса, ётиб ўқиши ҳам мумкин. Лекин қолдиришга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:11 | Савол-жавоблар | 150 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar