Шу ишим жоизми?

Ассалому алайкум!   Мeн бозорда ишлайман. Олдимга мижоз кeлиб менда йўқ нарсани сўраса, мен у мижозни бошқа дўконга олиб борсам, у дўкончи  молини қимматроқ сотиб фойдасидан менга пул чиқариб бeрса, шу пулни олсам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар 10 сўмлик нарсани 11 сўмга сотиб, 1 сўмини сизга берса тўғри эмас. 10 сўмлик нарса 10сўмга сотиб, 1 сўмини бериши тўғри. Бунда ҳаридордан юлиб қолиш ўрнига ўз фойдасидан сизга берган бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:27 | Савол-жавоблар | 139 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar