Сажда қилинадими?

Ассалому алайкум! Қуръони каримдаги сажда оятларини тeлeфон ёки шунга ўхшаш замонавий тeхника воситаларидан эшитса, сажда қилиш вожиб бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар ўқиётган жойидан жонли равишда тўғридан тўғри олиб берилаётган бўлса, сажда вожиб бўлади. Аввал ўқилган бўлса, вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:37 | Савол-жавоблар | 153 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar