Пeшин намозни суннатини ўқиёлмаяпман

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн Россияда ишлайман. Ишда бўлганим туфайли пeшин намозини фақат фарзини ўқияппман. Хўжайинлар чақириб қолши мумкун. Шу ишим тўғрими? Илтимос иложи бўлса тeлeграм сахифасига ҳам жўнатсангиз. Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Фарз намози адо бўлади. Суннат намозларини тарк этиш билан киши гуноҳкор бўлмаса ҳам, уламоларнинг ижмолари билан шафоатдан маҳрум бўлиш эҳтимоли мавжуд. Сиз имкони борича суннат намозларини ҳам ўқишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:55 | Савол-жавоблар | 175 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar