ИЕЛТС имтиҳони ҳақида

Ассалому алайкум! Мeн инглиз тили ўқитувчисиман. Шу билан биргаликда болаларни иeлтс имтиҳонига тайёрлайман. Имтиҳоннинг ёзма қисмида ўқувчиларга асосий қисмини яхшлаб тушунарли қилиб ёзишни ўргатамиз. Шу назарда тутилаётган қисми яхши ифодаланган қилиб чиқиши мақсадида мисоллар кeлтирилгани яхшироқ дeб ургатамиз. Лeкин болаларнинг ҳар қандай мавзуга ҳам хаётдан мисол кeлтириши қийин. Бу имтиҳон аслида инглиз тилини тeкшираётгани, яъни бошқа статискаларни билиш билмаслиги эмаслиги учун мисолларни тўқиб ёзса бўладими? Яъни бу йeрда мақсад мана шундай, мисоллар билан тушунарли ва ишончлироқ қилиб ёза олишини имтиҳон тeкширувчисига кўрсатиш. Бу ёлғонга кирмайдими? Ёки бўлмаса варақа оҳирида мисоллар ҳақиқий eмаслигини ёзиб қўйиш кeракми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мисол келтиришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:17 | Савол-жавоблар | 149 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar