Ўрилган сочни ювиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли илм аҳли, мен шаҳар имомларидан биридан “эр ва хотин яқинликдан сўнг, хотини сочини тўлиқ ювиш шартми” деганимда, “агар аёлнинг сочи ўралган ҳолда, яъни кокил қилинган ҳолда бўлса, унда бутунлай ювмасдан масҳ тортиш кифоя” деган эдилар. Агар тўлиқ ювиш шарт бўлса, аёлларга бу қийинчилик туғдирмайдими? Айниқса сочи узун аёлга. Айниқса ҳозирги совуқ кунларда узун сочни ҳам қуритиш бир мунча қийин. Илтимос шу саволим жавобини телеграмга ҳам ёзиб юборсангиз. Билиб билмай хатоларга йўл қўйган бўлсам, маъзур тутасизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Имомнинг “масҳ тортиш кифоя” деган гапи буткул нотўғри. Чунки ундан эшитган одам, сочини остини ҳам ювмасдан таҳоратдаги каби бошига масҳ тортишни тушунади. Бу нотўғридир. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:50 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar