Термалмест

Ассалому алайкум! Устозлар, сизларга билмаганим сабабидан кўп савол бераётганимдан узр сўрайман. Туркияда ишлаб чиқарилган Термалмест жавроблари ҳақида ўқиб қолдим. Худди Эшелместга ўхшаган экан. https://termalmest.com/ сайтида фатволари ҳам турибди. Шу жавробга масҳ тортса бўлиши ва бизнинг Ҳанафий мазҳабимизга тўғри келиши ёки келмаслиги тўғрисида маълумот берсангизлар. Аввалдан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Махсида топиладиган шартлар топилса, жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:55 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar