Қарға

Ассалому алайкум! Ҳадисдан қарғани ўлдирилиши ҳақида эшитдим. Уч хил қуш бор улар қора қарға, ола қарға ва ола шақшақа. Шуларнинг уччаласи ҳам ҳадисда келган қарғами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳадисда гўшти ейиладиган қушларни ўлдириб, емасдан ташлаб кетишдан қайтарилган. Яъни уларни кўнгил хушлик учун ўлдиришдан қайтарилган. Сиз айтган ўлдирилиши мумкин бўлган қарға, нажосатхўр гўнг қарғасидир. Қолганларини гўштини ейиш жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:59 | Савол-жавоблар | 193 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar