Намоз вақтидан адашса

Ассалому алайкум! Россияда ишлаймиз, намозларни иложи борича вақтида ўқиб турибмиз. Мени бир дўстим намозни вақтини билмасдан бомдодни қуёш чиқиш вақтида ўқиб келаётганини айтиб қолди. Яъни “фажр” деб ёзилган тақвимни тушунмай “восход” деб ёзилган вақтда яъни куёш чиқиш вақтида ўқиб келяптикан. Энди нима бўлади деб мендан сўраб қолди. Қазо қилиб ўқиладими ёки билмасдан ўқигани учун қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўша намозларини қазосини ўқийди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:00 | Савол-жавоблар | 160 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar