Таксидаги намоз

Ассалому алайкум! Таксидаги намоз ҳақидаги жавобингизда, таксидан тушиб бир четда ўқишга монелик йўқ деб жавоб берибсиз. Лекин кўп ҳолларда, масалан Тошкентдан водийга келишда таксидаги йўловчилар бегона кишилар бўлади ва таксини тўхтатиб намоз ўқиш шароити бўлмайди. Шу ҳолда ҳам такси ичида намозни қазо килмаслик учун ўқиб олсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Машинада ўқиб олсангиз бўлмайди. Тушиб ўқишингиз шарт. Чунки машинада ўқилган намозда икки фарз, қибла ва қиём топилмайди. Аллоҳ таолонинг ҳузурида сизни айтган узрингиз ўтмайди.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:49 | Савол-жавоблар | 142 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar