Тўёна ва касса ҳақида

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда барча инсонлар касса ва тўй касса ўйнашади. Бу мумкинми? Масалан тўй кассани оладиган бўлсак, ҳозир ҳамма доллар ёки гўштга таққослаб ўйнашади. Гўштга таққосласа ютмайди ҳам, ютқазмайди ҳам. Чунки қанча гўштга берса ўшанча олади. Лекин долларга ўйнаса кимдир кўп, кимдир оз миқдорда пул олади. Масалан ўтган йили бир дўстим уйланганда унга долларга таққослаб пул берган эдик. Ўша пайтда доллар курси 300 минг сўм деб оладиган бўлсак, бу йили бу кўрсаткич икки баробарга ошиб кетди. Саволим шуки, бу йили яна бир ошнам уйланмоқда, олдин уйланган ошнам тўй касса бериши керак. Олдин олган пулидан икки баробар кўп пул беришга тўғри келади. Буни оғриниб беришга ҳаққи борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жавоблар қуйидаги линкаларда. Валлоҳу аълам! https://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/670-t-jona-arzmi-joki-adya https://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/237-pulning-adrsizlanishi-bilan-bo-li-masalalar-echimi

26 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 138 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar