Аёл рашқи

Ассалому алайкум! Ҳурматли шайх Ҳазратларининг ишларини давомчилари. Олиб бораётган хайрли ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Саволим қуйидагича, аёл киши эрини ҳаддан ташқари рашқ қилиб, телефонларини текширса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу йўқ химояланишнинг тўғри усули эмас. Бунинг оқибати фақат жанжал ва кўнгилқолдиларга олиб боради. Ундан кўра эрга зинонинг касофати, фарзандларга бўладиган таъсири ҳақидаги ҳадисларни “қизим сенга гапираман, келиним сен эшит” қабилида етказиш керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:12 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar