Умрадаги амаллар

Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт аъзолари, хизматингизни Аллоҳ муносиб тақдирласин. Менинг саволим қуйдагича, яқиндагина онамнинг бир дугоналари онаси билан Умрани амалга ошириб қайтди. У аёлнинг айтишича Умра давомида юзбоши уни бошка бир арабга никоҳлабди ва Умра якунида талоқ ҳам олибди. Сабаби у аёл номаҳрам бўлгани учун. Менда савол туғдирган нарса шуки, у аёлни эри бу ҳолатдан бехабар. Айтингчи юқоридаги ҳолат бўйича аёлнинг Умраси қабул бўлдими ёки йўқ? Жавобингизни кутаман! Олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай амални умрани қабул бўлиш ёки бўлмаслигига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мабодо сиз айтган иш содир бўлган бўлса, нотўғри бўлибди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:33 | Савол-жавоблар | 163 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar