Ифтор вақтида

Ассалому алайкум! Баъзи ҳолатларда ифтор вақти ноқулай шароитда бўлиб қолади. Масалан автоуловда ёки мажлисларга тўғри келиб қолади. Киши нафл рўза тутган бўлса, ифтор вақти оғиз очишда қўлни дуога очмасдан, ёдидан(ичида, уй-фикрда) дуо қилиб қўйса ва сув ёки хурмо билан оғиз очса бўлаверадими ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Рўза тутган кишининг рўзаси шом вақти кириши билан ўзи очилиб кетади. Нарса ейиш, дуо қилиш ва қўлини кўтариш фарз ҳам, вожиб ҳам эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:41 | Савол-жавоблар | 176 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar